Айни дамда, авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилган.
Кеча, 18 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Айни дамда, авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилган.
Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, дейилади вазирлик хабарида.