...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова рассом Жавлон Умарбековнинг асарлари тўплами нашр этилгани ҳақида хабар қилди


18:08, 19.10.2016 Жамият
 6 927

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали оммага юзланар экан, Каримова-Тилляева ижодкор ҳақидаги илиқ фикрларини ёзиб қолдирди.

“Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон халқ рассоми Жавлон Умарбековнинг асарлари тўплами нашр этилгани ҳақида хабар берди. Ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали оммага юзланар экан, Каримова-Тилляева қуйидагиларни ёзиб қолдирди.

“Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси замонавий ўзбек тасвирий санъатининг энг ёрқин намоёндаларидан бири бўлмиш, атоқли рассом Жавлон Умарбековнинг асарлари тўпламини нашр этди. Ушбу нашр буюк рассомнинг нафақат ҳаёти ва ижодининг муҳим босқичлари, балки қарийб ярим асрлик ижодий йўли давомида замонавий ўзбек санъатига қўшган улкан ҳиссасини ёритиб беришни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Жавлон Умарбековнинг серқирра ижоди халқимизнинг бой маданий ва тарихий анъаналари-ю адабий меросини ўзида мужассам этган ҳамда шарқ ва ғарб маданиятларининг ўзаро таъсиридан илҳом олган.
 
Умарбеков асарлари тасвирий санъатнинг юксак маҳорат билан яратилган меваси бўлибгина қолмай, инсонлар ва она замин қиёфасида мужассам этилган ижодкор жонли тафаккурининг маҳсули ҳамдир.

Устоз санъаткоринг бой ижодий мероси мамлакатимизнинг чинакам фахрига айлангандир. Унинг ҳақиқат, гўзаллик, эзгулик ва донолик каби тушунчаларни ифода этувчи асарлари, санъат янги ёки эски бўлиши мумкин эмаслигини намоён этади. Санъат ҳамиша ёш ва абадийдир”.

Теглар:Лола Каримова-Тилляева Жавлон Умарбеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар