...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада ички ишлар тизими акс этган музей очилди


11:35, 18.05.2016 Жамият
 2 892

Музейдан ички ишлар идоралари фаолиятига оид маълумотлар, қизиқарли экспонатлар жой олган. ¬¬

Ўтганлар руҳини шод этиш, тирикларнинг қадрига етиб, эъзозлаш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган одатлардан бири. Ватан тинчлиги ва осойишталиги йўлида жон берганлар хотираси эса мудом эл-юрт қалбида яшайди.
 
Фарғона шаҳрида ички ишлар тизими тарихи ва бугунидан ҳикоя қилувчи музей эл-юрт тинчлиги учун жонини фидо қилган ўғлонлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида Хотира хиёбони ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Фарғона вилояти ИИБ шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, майор Азизбек Умаровнинг сўзларига қараганда, музейдан ички ишлар идоралари фаолиятига оид маълумотлар, соҳада кўп йиллар ишлаб нафақага чиққан фидойи ходимлар, мустақиллик йилларида давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган, шунингдек, хизмат вақтида ҳалок бўлган осойишталик посбонлари ҳақидаги экспонатлар, кўргазмалар жой олган. 

Теглар:Фарғона Ички ишлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар