
Маҳаллий маъданшунослик музейи самодан тушган 1 килограмдан кам бўлмаган метеорит бўлагини топиб келтирган кишига 20 минг АҚШ доллари бермоқчи
Штатнинг минералогия музейи (Маҳаллий маъданшунослик музейи) самодан тушган 1 килограмдан кам бўлмаган метеорит бўлагини топиб келтирган кишига 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули эълон қилди.
Метеоритнинг қулашини 18 май, сешанба куни Нью-Йорк, Мэн, Вермонт, Нью-Гэмпшир ва Род-Айленд штатларида 400 нафар одам кузата олди, холос. Бундан ташқари, жисмнинг атмосферада қолдирган ёрқин изини Вермонт штатидаги Бэрлингтон халқаро аэропорти видеокамералари ҳам қайд қилган.
Вашингтондаги Ҳарбий-денгиз обсерваторияси ходими Жефф Честер ОАВ вакилларига ҳисоб-китобларга кўра, метеорит ўлчами бор-йўғи бир неча ўн сантиметрни ташкил қилишини айтган.
“Маъданшунослик музейи мутахассислари осмон жисми Мэн штатининг шимоли-ғарбидаги ўрмон ҳудудига тушганини тахмин қилмоқдалар, дея хабар бермоқда АР ахборот агентлиги.