
Жароҳатланган фуқаролар Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
ЙТҲ ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли, д/р 40С039ОА автомобиль воситаси бошқарувни эплай олмагани сабабли юз берган. Lacetti қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган “ВАЗ-2106” русумли, д/р 40О976РА ҳамда Lacetti русумли, д/р 40Қ220ДА автомобиль воситалари билан тўқнашув содир этган.
Натижада, “ВАЗ-2106” русумли, д/р 40О976РА автомобиль воситаси йўлнинг ўнг тарафидаги зовурга тушиб кетган, Lacetti русумли, д/р 40Қ220ДА автомобиль воситаси ҳам йўлнинг ўнг тарафидаги зовурга тушиб, ёниб кетган.
ЙТҲ натижасида, 3 нафар фуқаро вафот этган, 3 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Вафот этган фуқаролар:
Бахтиёр Хожиакбаров, 1977 йил туғилган (Lacetti русумли, д/р 40С039ОА автомобили ҳайдовчиси).
Аъзамжон Махмудов, 1999 йил туғилган (Lacetti русумли, д/р 40С039ОА автомобили йўловчиси).
Ахроржон Камолиддинов, 1999 йил туғилган (Lacetti русумли, д/р 40Қ220ДА автомобили йўловчиси).
Тан жароҳати олган фуқаролар:
Камолиддин Маназаров, 1938 йил туғилган (Lacetti русумли, д/р 40Қ220ДА автомобили ҳайдовчиси).
Хурсаной Маназарова, 1952 йил туғилган (Lacetti русумли, д/р 40Қ220ДА автомобили йўловчиси).
Дилмурод Комилов, 1989 йил туғилган (“ВАЗ-2106” русумли, д/р 40О976РА автомобили ҳайдовчиси).
Жароҳатланган фуқаролар Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.