...
МЕНЮ
ONLINE TV

23 минг ўзбекистонликка Россия фуқаролиги берилди


14:58, 22.09.2018 Олам
 4 890

Ўзбекистон фуқаролари РФ фуқаролигини олиш бўйича бешинчи ўринда.

Россия Ички ишлар вазирилиги берган ма ълумотга кўра, 2017 йилда 23 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерацияси фуқаролигини олган.
 
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда 75 минг Ўзбекистон фуқароси РФ ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга 2,2 миллион ўзбекистонлик Федерал миграция хизмати рўйхатидан ўтган.
 
Вазирлик кўплаб ишсиз ўзбекистонликлар ишлаш учун РФга келганини таъкидлаган. ИИВ ҳисобига кўра, бундан одамлар 1,1 миллионга етади. Ўзбекистондан жуда кам одам Россияга ўқишга ва саёҳат қилишга боргани айтилган. Талабалар – 10 минг нафар,сайёҳлар – 4 минг нафарга тенг.
 
Маълумот ўрнида, 2017 йилда россия паспортларини энг кўп Украина фуқаролари олган (85,1 мингта). Ундан кейин Қозоғистон (40,7 мингта), Тожикистон (29 мингта), Арманистон (25 мингта) фуқароларига Россия фуқаролиги берилган. Рўйхатда Ўзбекистон бешинчи ўринда қайд этилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Фуқаро паспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!