Ҳалок бўлганлар сони ошиши кутилмоқда.
“Reuters”нинг маьлум қилишича, отишма натижасида 11 нафар Инқилоб гвардияси аьзолари ҳалок бўлган. 30 дан ортиқ ҳарбийлар яраланган.
The scene of the military parade after the attack, according to @Tasnimnews_Fa the attackers failed in breaking into the parade so they started shooting from outside pic.twitter.com/BlXUQUOnZX
— Ali Hashem علي هاشم (@alihashem_tv) 22 сентября 2018 г.
Эрон ОАВлари кўрсатган видеода судралиб юрган аскарларни кўриш мумкин.
Ҳузистон вилояти ҳоким ўринбосари Али Ҳусайн Ҳусайнзода айтиб ўтишича, қурбонлар сони ошиши кутилмоқда. Ўлганлардан бир нафари журналист бўлган.
Воқеага айбдор дея Сунний ислом исёнчилари кўрилмоқда. Лекин бу ҳақида расмий маьлумот ҳозирча берилмаган.
Эронда ҳарбийларга ҳужум уюштириш камдан кам ҳолатда кузатилади.
Маьлумот учун, ўтган йили пойтахт Теҳрон шаҳрида ИШИД томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида 18 киши ҳалок бўлган эди.