Ҳайдовчи автомашинасини Повилғон қишлоғида ҳайдаб кетаётган эди.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи И.Юнусов (исми ўзгартирилган). Captiva автомашинасини Повилғон қишлоғида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четига ағдарилиб кетган.
ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси И.Юнусов (исми ўзгартирилган) ва йўловчиси, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган Н.Ҳасановлар (исми ўзгартирилган) жароҳат олиб шифохонага келтирилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, Н.Ҳасанов (исми ўзгартирилган) вафот этган.