М.Ўрмонова ва унинг ўғли кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ўтган куни Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси она ва унинг вояга етган ўғлини бевақт ҳаётдан олиб кетди.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 15 март куни соат 20.00 ларда Қўштепа туманидаги Қорақушчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Nexia русумли автомобилни бошқариб кетаётган Қ.Сулаймонов пиёдалар - 1981 йилда туғилган М.Ўрмонова ва унинг 2001 йилда туғилган ўғлини уриб юборган.
Натижада М.Ўрмонова ва унинг ўғли касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Фирдавс БЕК