...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада 4 ёшли болакай муқаррар ўлимдан асраб қолинди


17:16, 08.03.2018 Жамият
 6 574

Аёлнинг берган маълумотига кўра, хонадон ичида газ плитаси ёниқ қолган.

Фарғона шаҳрилик Ш.Холматова “1050” қисқа телефон рақамига тўрт ёшли фарзанди уй ичкарисида қаровсиз қолиб кетгани ҳақида хабар берган.
 
Маълум бўлишича, уй ичкаридан қулфланиб қолгани боис темир эшикни очишнинг иложи бўлмаган. Бунинг устига аёлнинг қутқарувчиларга берган маълумотига кўра, хонадон ичида газ плитаси ёниқ қолган.


 
Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Қутқарув отряди зудлик билан манзилга етиб борган ва уй эшигини очиб, 4 ёшли болакайни онасига топширган.
Фирдавс БЕК

Теглар:ФВВ болакай 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар