...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғона йўли кўчасидаги кўприк қачон очилади?


18:57, 06.09.2017 Жамият
 7 023

Фарғона йўли ва Кичик ҳалқа йўллари туташган ҳудудда йўл ўтказгич қурилиши якунланмоқда...

Бугун йўл ва кўприк қуриш орқали халқнинг дуосини олаётган қурувчилар учун улкан иншоотларни қуришда узоқ муддатлар талаб қилинмайди. Бунинг сабаби — замонавий қурувчилар ишида замонавий технология!
 
Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кўчалари туташган ҳудуддаги йўл ўтказгични қуриш қилиш ишлари баҳорда бошланган эди. Мазкур қурилиш ишлари муносабати билан 21 августдан бошлаб Кичик ҳалқа йўлининг бир қисмида вақтинча автомобиль ҳаракати тўхтатилгани ҳақида маълумот берган эдик.
 
Ушбу кўприкнинг қурилиш ишлари 4–5 ой давом этиб, тамомланиш арафасида турибди.
 
Аввалроқ, йўл ўтказгич Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами арафасида тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилиши ҳақида хабар қилинган эди. Бироқ қурилиши ишлари тахмин қилинган санада тугатилмади. Ушбу кўприкнинг фойдаланишга топширилиши октябрь ойининг бошига мўлжалланмоқда.
 
Буни қурувчиларнинг куну тун меҳнатларини кузатиб, яқин кунларда кўприкнинг ишга туширилиши мумкинлигига ишонч билдириш мумкин.
 
Кўприк Фарғона йўли йўналишида ҳаракатланган оқимни ортиқча қийинчиликларсиз шаҳар марказига ўтказиб юбориш ва юзага келаётган тирбандликни бартараф қилиш мақсадида қайта қурилди. Ижтимоий тармоқларда аҳоли йўл ўтказгичнинг қайта қурилишини ижобий баҳолаётгани, ушбу иш халқнинг оғирини енгил қилиш мақсадида амалга оширилган деб хулоса қилиш мумкин.
 
Маълумот учун, кўприкнинг узунлиги 346 метр, эни 30 метр бўлган қисми реконструкция қилинмоқда. Узунлиги 281 метр, эни 22 метр бўлган қисми эса янгидан қурилмоқда.











Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Кўприк Йўл қурилиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар