Футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2002 йилдан бери фаолият юритиб келарди.
Бу ҳақда Гейрнихнинг ўзи учрашувдан сўнг автобусга чиқаётганида айтиб ўтди.
“Жанубий Кореяга қарши ўйин мен учун охиргиси бўлди. Барча мухлисларга раҳмат айтаман”, дея автобусга чиқиб кетди Александр Гейнрих.
Маълумот учун, Александр Гейнрих Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2002 йилдан бери фаолият юритиб келарди.
Мухлислар ва яқинлари томонидан “Саша” қисқа исми билан чақириладиган ҳужумчи шунча давр мобайнида 94 учрашувда майдонга тушиб, 31 марта гол урган ва Ўзбекистон терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида Максим Шацкихдан (34) кейин иккинчи ўринни банд этиб турибди.
Шунингдек, терма жамоа сафида энг кўп ўйнаган футболчилар рўйхатида ҳам 5-ўринда бормоқда. 124 марта майдонга тушиб, 25 та гол урган Сервер Жепаров бу борада яққол устунликни ўзида сақлаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кеча Тошкентда Жанубий Корея терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, жаҳон чемпионатига чиқиш йўлланмасидан маҳрум бўлганди.