...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Чиройли рақамлар” аукциони бўйича саволингиз борми, бизга йўлланг!


18:36, 06.09.2017 Жамият
 5 081

“Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖ матбуот анжумани ўтказади.

Валюта-конвертация масаласи аҳолини қанчалик муҳокамага чорлаётган бўлса, чиройли автомототранспорт рақамларини аукцион орқали сотиб олиш тизимини жорий этилиши ҳам кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда.
 
Одамлар эса ўз саволларига жавоб олишни истайдилар. Онлайн кимошди савдоларининг ўтказилиш тартиби, тўловларни амалга ошириш, рақамларни қайта сотиш ёхуд бошқа шахсга ҳадя қилиш, машинани сотганида рақам ҳам бекор қилиниши юзасидан талай саволлар йиғилиб қолган.
 
Эртага, 7 сентябрь куни “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖ томонидан матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.
 
Ушбу матбуот анжуманида онлайн аукционда авторақамларни сотиш тартиби ва механизмлари юзасидан жамоатчиликни қизиқтирган саволларга жавоб берилиши кутилмоқда.
 
Агар сизда чиройли рақамлар юзасидан қизиқтирган саволлар бўлса таҳририятимизга йўлланг. Биз расмийлардан саволларингизга жавоб олишга ҳаракат қиламиз.
 
Аввалроқ, автомототранспорт воситалари учун мўлжалланган давлат намунасидаги чиройли рақамларни онлайн кимошди савдоси орқали олиш имконини берувчи сайт тест режимида ишга туширилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бундан ташқари, 5 сентябрь куни соат 16:30 да "Avtoraqam.uzex.uz" сайтда аукционга илк рақам қўйилгани ҳақида маълум қилган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Чиройли рақам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар