...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғона водийсида акалар ўз укасини пичоқлади


15:22, 26.03.2018 Жамият
 10 099

Иккала ака ҳам ИИБ ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Кеча, 25 март куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида соат кечки 22:30ларда Исломобод МФЙ Машъал кўчаси 16-уйда яшовчи 1985 йилда туғилган Ш.Собиров уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган укаси 1986 йилда туғилган Д.Собировнинг чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
 
Натижада Д.Собиров касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Туман ИИБ ходимлари томонидан Ш.Собиров қўлга олинди.


 
Худди шундай воқеа жорий йилнинг  24 март куни  соат 21:50ларда Наманган вилоятининг Норин туманидаги Пастки Чўжа МФЙ, Истиқлол кўчаси 20-уйда содир бўлди.
 
Маълум бўлишича, 1989 йилда туғилган М.Бойхонов уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи укаси, 1991 йилда туғилган М.Дадақўзиевнинг чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
 
Натижада, М.Дадақўзиев касалхонага ётқизилган.
 
Ўз укасини пичоқлаган ака М.Бойхонов туман ИИБ ходимлари томонидан ҳибсга олинган.
Икром Раҳмон

Теглар:Фарғона Наманган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар