...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғона вилоятида 750 киши иш билан таъминланади


19:09, 19.07.2018 Жамият
 2 131

Вилоятнинг Ўзбекистон туманида кафолатли иш ўринларини ташкил этиш амалга оширилади.

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 2018-2019 йилларда кафолатли иш ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича жами 49 та лойиҳа амалга оширилади.
 
Хусусан, туманда цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали 750 киши иш билан таъминланади.
 
Ўзбекистон туманидаги муҳандислик-коммуникациялари мавжуд бўлган, фойдаланилмасдан бўш турган бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкалари хатловдан ўтказилиб, кейинчалик янги иш ўринларини ташкил этиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига ва салоҳиятли инвесторларга белгиланган тартибда берилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар