...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Новичок” заҳрини ИШИДга Буюк Британия берганми?


18:50, 19.07.2018 Олам
 4 880

ИШИДда маблағ, кимё соҳаси бўйича дунё олийгоҳларини тамомлаганлар мавжуд ва уларда барча имкониятлар бор.

Буюк Британияда Скрипалларнинг “Новичок” жанговор заҳарловчи моддаси билан заҳарланганлиги тўғрисидаги хабар бир неча ҳафта бутун дунёнинг диққат марказида эди.
 
Шундан сўнг ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан ушбу моддага нисбатан қизиқишлар бошланганлиги хатарли – дейди Россия ФХХнинг нафақадаги генерал-майори Александр Михайлов.
 
Унинг таъкидлашича, ИШИДда маблағ, кимё соҳаси бўйича дунё олийгоҳларини тамомлаганлар мавжуд ва уларда барча имкониятлар бор.
 
Энг қўрқинчлиси, бугунги кунда Буюк Британия “Новичок” жанговор заҳарловчи моддасининг барча турларидан оз миқдорда  террорчилик ташкилотлари ҳаракати учун бериб келмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, расмий Лондон Скрипалларнинг заҳарланиши бўйича Россияни айблаб келаётган эди, лекин бу ўз тасдиғини топмади.
Санжар Жўра

Теглар:Новичок Британия Россия Скрипал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!