...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарангиз Режаметовани автомобилида уриб юборган ҳайдовчи ким эди?


15:52, 21.07.2018 Жамият
 46 919

Гувоҳларнинг маълум қилишича, ҳайдовчи пиёда Фарангиз Режаметова (Жамолхонова)га йўл бермагани оқибатида ушбу ЙТҲ келиб чиққан.

Аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) кеча, 20 июль куни ЙТҲ натижасида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 21 июль куни 25 ёшли Фарангиз пешин намозидан кейин дафн этилди.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан хабар беришларича, Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) Абдулла Қодирий ҳамда Маҳатма Ганди кўчалари кесишган чорраҳадан ўтаётганда уни Mercedes Benz русумли автомобиль уриб юборган. Автомобиль 23 ёшли йигит бошқарувида бўлган. Ҳайдовчи қизга тиббий ёрдам кўрсатиш учун уни шифохонага олиб боришга уринган.
 
Гувоҳларнинг маълум қилишича, ҳайдовчи пиёда  Фарангиз Режаметова (Жамолхонова)га йўл бермагани оқибатида ушбу ЙТҲ келиб чиққан.
 
ЙТҲ сабаб Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари бошланган. 
 

Теглар:Фарангиз Режаметова ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар