...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш кунида тоққа чиқинг, лекин уйдан чиқманг


15:31, 21.07.2018 Бу қизиқ
 7 239

Бу ўринда эса эртанги об-ҳаво қандай бўлишини билиб қўйиш зарар қилмайди.

Эриб кетмадингизми? Бу ҳавода меҳнат қилаётганларга сабр ва куч-қувват тилаймиз. Албатта, ҳафта охирлади, тоғ ён бағрларига чиқишнинг айни фурсати. Бироз бўлса-да салқинлашингизга кафолат бор. Бу ўринда эса эртанги об-ҳаво қандай бўлишини билиб қўйиш зарар қилмайди.
 
Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилишларича, эртага, 22 июль куни республикамизда қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +23...+25, кундузи +41...+43 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +38...+43 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 5-10 м/с га етади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +38...+43 даража бўлиши тахмин қилинган. Шамол тезлиги 3-8 м/с тезликка етади.
 
Бухоро, Навоий Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +40...+45 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8 м/с тезликка етиши кутилади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +38...+43 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимён тоғли ҳудудида ҳаво кечаси +16...+21, кундузи +30...+35 даража бўлиб, ёмғир ёғмайди. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!