...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари тадбиркорни калтаклади...ми?


14:11, 21.07.2018 Жамият
 8 194

Жаҳонгир Умаровнинг барча далил-исботлари суд томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тадбиркор Жаҳонгир Умаровнинг калтаклангани ҳақидаги хабарлар бутун интернет оламида, ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Тадбиркорнинг қўли кўкарганини кўрсатиб тушган сурати эса бунга асос сифатида кўрсатилаётган эди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси эса Жаҳонгир Умаровнинг  калтаклангани ҳақидаги хабарларни рад этди.
 
“Биз мақолада келтирилган факт ва хулосалар шошилинч чиқарилган деб ҳисоблаймиз. Жорий йил 22 январь куни Умаровнинг иш жойида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида унда 10,22 грамм “опий” наркотик моддаси аниқланди. Далилга асосан жиноий иш очилган.
 
Дастлабки текширушлардан сўнг Умаровнинг ҳаракати Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” бандига кўра белгиланди. Эркак ҳибсга олинган вақтда унинг танасида гематома ва тирналишлар бор эди. Бу ҳибсга олинган шахснинг ҳужжатли изоҳи билан тасдиқланади”, дейилган хабарда.
 
ИИББнинг таъкидлашича, Умаровнинг барча далил-исботлари суд томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бошқармаси тезкор гуруҳи ходими Санъат Умаров ўғриликда гумонланган аёлни қонунга хилоф тарзда ечинтириб, уни видеога олган эди. 

Теглар:ИИББ Жаҳонгир Умаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар