...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарангиз Режаметова ижросидаги "Ойижон" фильми намойиш этилади


21:49, 21.07.2018 Шоу-бизнес
 20 382

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) кеча, 20 июль куни 25 ёшни қаршилаб,  мудҳиш ЙТҲ оқибатида вафот этганидан хабарингиз бор.

Фарангиз Режаметова болалигидан санъат муҳитида катта бўлди. У ҳали кичкина қизалоқлигидаёқ машҳурлик шоҳсупасига кўтарилди. Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг "Ойижон" фильмидаги роли унинг номини тарихга муҳрлади. Фарангизни ҳамон шу фильмдаги роли орқали эслайдилар.

Фарангиз Режаметованинг вафоти сабаб "Ўзбекистон" телерадиоканали дастурларига ўзгартиш киритилди. Бугун, 21 июль куни соат 22:50 да ушбу фильмни "Ўзбекистон" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Теглар:Фарангиз Режаметова "Ойижон" фильми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!