Агар термометр синса биринчи навбатда дераза ойналари ва эшикларни очиб хонани шамоллатиш зарур.
Маълум бўлишича, термометрдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаганлиги оқибатида ундаги симоб тўкилиб кетган.
Воқеа жойига зудлик билан етиб борган қутқарувчилар инсон ҳаёти учун хавфли бўлган симобдан чиқаётган зарарли буғни тезда бартараф этишган. Юз берган ҳодисада жабрланганлар аниқланмаган.
Шу муносабат билан ФВВ барчани симобдан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Қайд этилишича, симоб моддаси заҳарли ҳисобланиб, унинг хавфлилик асосини симобнинг пар (буғ)лари ташкил қилади. Симоб буғлари очиқ юзада атмосфера ҳароратининг кўтарилиши билан буғланиш миқдори тезлашади. Симоб буғлари одам организмига нафас орқали қон таркибига сўрилади ва оқсил моддаларга бирикиб, организмда айланади.
Симоб қисман одам организмининг жигар, буйрак, талоқ ва мия тўқималарига йиғилади. Симоб моддасининг токсик таъсири тўқимадаги сулфгидрил гуруҳига мансуб оқсилларнинг тўсиши билан боғлиқ бўлиб, бош мия функциясининг бузилишига олиб келади.
Агар термометр синса биринчи навбатда дераза ойналари ва эшикларни очиб хонани шамоллатиш зарур. Симоб моддасининг бўлинган шарчаларини тиббиёт шприци, қоғоз куракчаси ёки юмшоқ тозалагич ёрдамида йиғиб олиш мумкин. Йиғиб олинган симоб моддасини герметик шиша идишга жойлаштириш зарур.