ЕТТБнинг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталя Ханженкова Ўзбекистонга ташриф буюрди.
ТИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, ЕТТБ делегациясининг ташрифи дастуридан Олий Мажлис Сенати, ташқи ишлар, молия, иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликлари, Ўзбекистон савдо-саноат палатасидаги учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.
Европа банки делегацияси Навоий шаҳрига ташриф буюриши ва у ерда “Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан ҳамкорлик механизмлари” мавзусидаги тренинг-семинарида иштирок этиши хабар берилган.