...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Миллион” жамоасининг аъзоси, журналист Даврон Кабулов фарзандли бўлди


10:18, 29.09.2017 Шоу-бизнес
 26 094

У 2016 йил 23 май куни Эъзозахон билан турмуш қурган эди. Айнан шу сана Давроннинг онаси таваллуд топган кун ҳисобланади.

Ўзбек шоу-бизнесида яна бир бошловчи оталик бахтига мушарраф бўлди. “Миллион” жамоасининг фахрли аъзоси, асл касби журналист бўлган Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали қувончли хабарни эълон қилди.
 
Бугун Даврон Кабулов оиласида қизалоқ дунёга келди. Янги меҳмон Кабуловлар оиласига бахт, омад, қут-барака, файз олиб келишини тилаймиз. Умри зиёда, ризқи баланд бўлсин!
 
Эслатиб ўтамиз, Даврон Кабулов 2016 йил 23 май куни Эъзозахон билан турмуш қурган эди. Айнан шу сана  Давроннинг онаси таваллуд топган кун ҳисобланади.
 
Волидасининг туғилган кунига уйга келин олиб келган Даврон Кабулов оиласини яна бир бор янги меҳмон билан қутлаймиз! 
Дурдона Расулова 

Теглар:Даврон Кабулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!