...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғона йўли кўчасидаги кўприк очилдими?


10:12, 29.09.2017 Жамият
 3 489

Фарғона йўли кўчасининг Тошкент темирйўл вокзали яқинидаги қайта тикланган кўприк транспорт воситалари ҳаракати учун очилган.

Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кўчалари туташган ҳудуддаги йўл ўтказгични қуриш қилиш ишлари баҳорда бошланган эди. Мазкур қурилиш ишлари муносабати билан 21 августдан бошлаб Кичик ҳалқа йўлининг бир қисмида вақтинча автомобиль ҳаракати тўхтатилгани ҳақида маълумот берган эдик.
 
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, кеча, 28 сентябрь куни кечки вақтда Фарғона йўли кўчасининг Тошкент темирйўл вокзали яқинидаги ҳудудида қайта тикланган кўприк транспорт воситалари ҳаракати учун очилган.
 
Йўллардаги тирбандлик сабаб авваллари ярим соат сарфланган масофани энди ҳайдовчилар бир неча дақиқада босиб ўта олдилар.
 
Маълумот учун, кўприкнинг узунлиги 346 метр, эни 30 метр бўлган қисми реконструкция қилинмоқда. Узунлиги 281 метр, эни 22 метр бўлган қисми эса янгидан қурилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Кўприк Йўл қурилиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар