...
МЕНЮ
ONLINE TV

Даврон Кабулов турмуш ўртоғидан 1 қиз ва 4 ўғил туғиб беришини сўради


09:55, 23.05.2017 Шоу-бизнес
 13 632

Телебошловчи Даврон Кабулов турмуш ўртоғини тўйига бир йил тўлиши муносабати билан ижтимоий тармоқлар орқали табриклади.

2016 йилнинг 23 май куни таниқли телебошловчи, “Миллион” жамоаси аъзоси Даврон Кабулов бўйдоқлик билан хайрлашган эди. У волидасининг таваллуд кунига келин совға қилди. Гап шундаки, оилада яккаю ягона ўғил фарзанд бўлган Даврон Кабулов тўй кунини айнан онасининг туғилган кунига белгилади.
 
23 май куни ижтимоий тармоқларга онаси билан тушган суратини жойлаштириб, уни таваллуд куни билан қутлаган Даврон Кабулов кўп ўтмай турмуш ўртоғига дил изҳорларини йўллади ва уни ҳам турмуш қурганига бир йил тўлиши билан муборакбод этди.
 
“Эъзоз, роса афсусланаётган бўлсанг керак, каёқдан ҳам шу одамга эрга тегдим, тўйимизга 1 йил бўлганини ҳам бир ўзим нишонлаяпман деб... Сен тасаввур қилган одамга қанчалик ўхшадим билмайман-ку, лекин мен сўраганимни Яратган берди. Яхши ҳамрох бўлатганингга, ота-онамнинг дуосини бирга олаётганингга, тарбия қилган бувинг, адажон, ойижонингга раҳмат. “Серьёзно” мен ёзяпман шуни – йиқилиб тушма.... Яхши гап эшитиб талтайма фақат. Баъзиларни оиласига ўхшаб жуда-а-а унақа “демократичный” оила бўлмасак ҳам бир чиройли яшаяпмиз, ҳеч қачон кўз тегмасин. Битта ширин қиз, 4 та ўғил туғиб берсанг кейин бошқасига вақтимиз ҳам бўлмайди, Худо холаса. Нима бўлса ҳам соғ бўлгин. Опаларингга айтт, тўлиқ ўқиб беришсин (барибир етказишади, биламан)”, дея турмуш ўртоғини табриклаган.

Теглар:Даврон Кабулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Саодат
13:07 20.09.2017

Миллион жамоасида ёзган юборган Фикрларим сизларга ёқмадими? Саодат


барно
15:52 23.05.2017

хали бу демократичныймаслигизми сал оғирроқ бўлинг хар холда эркаксиз бунақа илтимосла фақат эр хотин ўртасида бўлади яна хафа бўманг


сабо
11:41 23.05.2017

Бемаънилик. Шуям ишми? Олифтагарчилик қилмай, уйида табриклаб қўйса асакаси кетадими, ўргилдим пиарингдан.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!