Эйфель минорасига чиққан йигитлар миноранинг энг баланд нуқтасидан туриб ажойиб видеомурожаат тайёрлашди.
Франция, Испания ва Италия саёҳатига отланган “Миллион”чиларнинг илк манзили Париж бўлди. Муҳташам Эйфель минорасига чиққан йигитлар миноранинг энг баланд нуқтасидан туриб ажойиб видеомурожаат тайёрлашди. Унда йигитлар энг гўзал ва энг тинч мамлакат Ўзбекистон эканини, энг самимий ва оқкўнгил одамлар яшайдиган мамлакат ҳам Ўзбекистонлигини баралла айтадилар.
Шунингдек, жамоа аъзолари Испаниянинг Мадрид шаҳрида ҳам бўлиб, “Сантьяго Бернабеу” стадионига ҳам ташриф уюштирдилар.
Бундан ташқари, жамоа аъзоси Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали “Реал Мадрид” ва “Барселона” клубларининг музейларига борганини маълум қилиб, у ерда олинган видеоларни тақдим этди.
Маълум бўлишича, айрим сабабларга кўра, жамоа аъзоси Отабек Мирзахолов “Миллион”чилар билан саёҳатга бормаган.