“Сиздан ўз вақтида паспортларингизни алмаштиришни сўраймиз”, дейилади ИИББ хабарида.
“Тошкент шаҳар ИИББ 2018 йил 1 июлдан биометрик бўлмаган фуқаролик паспортларининг амал қилмаслиги ҳамда бунинг учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлигини маълум қилади. Сиздан ўз вақтида паспортларингизни алмаштиришни сўраймиз”, дейилади ИИББ хабарида.
Бундан ташқари, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг туман бўлимлари 26 майдан эътиборан соат 08:00 дан хизмат кўрсатиши ҳам таъкидлаб ўтилди.