...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевга табрик йўллади


15:27, 27.05.2018 Жамият
 3 698

Давлат раҳбари Озарбайжонда амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни 28 май – Озарбайжон Демократик Республикасининг 100 йиллиги муносабати билан табриклади. Унда шундай дейилади:
 
“Республика куни билан Сиз ва озар халқини чин қалбдан табриклайман.
 
Сизнинг раҳбарлигингизда мамлакатнинг жадал ривожланиши, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, замонавий саноат ва инфратузилмани шакиллантириш учун амалга оширилган ислоҳотлар таҳсинга лойиқ.
 
Озарбайжоннинг халқаро майдондаги обрўси ва позицияси мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим.
 
Биз икки мамлакат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, стратегик шериклик ва икки томонлама амалий ҳамкорликни ҳар жабҳада мустаҳкамлаш тарафдоримиз.
 
Келгусидаги олий даражали учрашувимиз ўзбек-озарбайжон муносабатларини янги, аниқ мақсадларга эга босқичга олиб чиқишига ишонаман.
 
Ҳурматли Илҳом Ҳайдарович, Сизга масъулиятли давлат фаолиятингизда мустаҳкам соғлик, тинчлик ва омад тилайман”.
 
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Озарбайжон Демократик Республикасининг 100 йиллиги Тошкентда катта тантана қилинган эди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди. 

Теглар:Президент табриги Ўзбекистон-Озарбайжон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар