...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Президент маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳисобот беради


14:52, 25.12.2017 Жамият
 4 435

Ҳисобот ташкилот фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади ва тўғридан-тўғри эфирга узатилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси–Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев эртага, 26 декабрь куни халқ олдида ҳисобот беради. Бу ҳақда Давлат маслаҳатчисининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси хабар берилди.
 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси,  Ёшлар етакчиси Қаҳрамон Қуронбоев йил якунларига бағишлаб, ташкилотнинг салкам 6 ойлик фаолияти юзасидан ҳисобот бериши кутилмоқда.  
 
Ҳисобот ташкилот фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади ва тўғридан-тўғри эфирга узатилиши режалаштирилган.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг 30 июнь куни “Камолот” ЁИҲ фаолияти тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи давлат ташкилоти тузилган эди. 

Теглар:Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар