...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эронда даҳшатли ер силкиниши содир бўлди


16:24, 02.05.2018 Жамият
 6 652

Зилзила оқибатида турли объектлар зарар кўргани айтилмоқда.

Бугун, 2 май куни Эроннинг Бойираҳмад ва Кўҳигул вилоятида кучли ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилмоқда.
 
Таъкидланишича, ушбу зизила оқибатида 100га яқин киши оғир жароҳат олган. Ушбу икки вилоятдаги бир нечта объеклар катта зарар кўргани ва биноларнинг қулаб тушагани айтилмоқда.
 
Шунингдек, 30 дан ортиқ жабрланувчилар Ясуж ва Сисехт туманларидаги шифохоналарга олиб келинган.
 
Эрон расмийлари шу пайтга қадар қурбонлар ҳақида маълумот бергани йўқ.
 
Маълум бўлишича, ер силкиниши маҳаллий вақт билан тонги соат  7:08 да кузатилган ҳамда 5,3 баллни қайд этган.
 
Ҳозирда зилзила оқибатида келиб чиққан вайронг бўлган ҳудудларни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркиянинг Эронга яқин ҳудуди бўлган Адиаман, Шонлиурфа ва Газиантеп вилоятларида ер силкинишлари кузатилганини хабар қилган эдик.
Темур Назаров

Теглар:Эрон зизила Ер силкиниши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар