...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эронда 3700 нафар намойишчи ҳибсга олинган


15:47, 09.01.2018 Жамият
 1 678

Эрон ҳокимияти вакиллари норозилик намойишларининг асосий ташкилотчиларини қўлга олиниши натижасида, бошқаларнинг озод қилингани тўғрисида хабар берган эди.

Аввалроқ, Эронда бўлиб ўтган норозилик намойишлари тўғрисида хабар берилган эди. 
 
2017 йилнинг охирида бошланиб, шу йилнинг бошида бир неча кун давом этган бу намойишлар вақтида жами 3700 нафар фуқаро қўлга олинди, деб баёнот берган мамлакат парламенти таълим қўмитаси аъзоси Маҳмуд Садеги.
 
Унинг фикрича, “Бу шахсларни қўлга олиш турли куч ишлатар тизимлар вакиллари томонидан амалга оширилгани учун, уларнинг (қўлга олинган талабаларнинг) аниқ сонини айтишнинг иложи йўқ”.
 
Бундан олдин, Эрон ҳокимияти вакиллари норозилик намойишларининг асосий ташкилотчиларини қўлга олиниши натижасида, бошқаларнинг озод қилингани тўғрисида хабар берган эди.
 
Жорий йилнинг 3 январ кунигача Эрон шаҳарларидаги намойишлар натижасида камида 22 киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг орасида уч нафар полициячи, икки бола бор. Теҳронда 31 декабрдан 2 январгача 450 дан ортиқ одам қўлга олингани айтилганди.
Обил Сафаров

Теглар:Эрон Намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар