Шоир жорий йилнинг 30 май куни 79 ёшида оламдан кўз юмган эди.
Тугаб бораётган йилнинг 30 май куни атоқли адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов 79 ёшида оламдан кўз юмган эди.
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбир Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов асарлари ва янги адабиётлар кўргазмаси билан бошланди. “Инсон руҳий оламининг яратувчиси” деб номланган илмий анжуманда атоқли адибнинг бой ижоди, ибратли ҳаёт йўли ва ижтимоий фаолияти, миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритилди.
Анжуманда Эркин Воҳидов асарларининг қардош халқлар, хусусан, қорақалпоқ тилига таржимаси ва қорақалпоқ адабиёти ривожига таъсири ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди.
Тадбирда институтнинг ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ ва рус филологияси факультетлари талабалари Эркин Воҳидов шеърларидан намуналар ўқиди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевг “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.