Ҳасан Руҳоний Хартияни тайёрлаш ҳақида айнан 2013 йилдаги сайловолди ташвиқоти вақтида ваъда берганди.
Руҳонийнинг сўзларига кўра, фуқаролар ҳуқуқлари бўйича Хартия Конституциядаги барча ҳолатларни амалга оширишга кўмаклашади. Шунингдек, у белгиланган тартибга риоя қилинишини президент таъминлашини таъкидлаб ўтди.
Эрон президенти конституциянинг фуқаролар ҳуқуқларига оид бир неча бандларини менсимаганлиги учун танқидга учраган. Ўшанда Руҳоний айрим кишиларнинг конституция бандларидаги талабларга тўғри келмаслигини айтганди.
Руҳоний фаолияти давомида аёллар ҳуқуқлари, этник гуруҳлар ва диний масалалар бўйича амалга оширмоқчи бўлган барча режаларини бажаришга ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Қонун олдида барча тенг эканлигини қўшимча қилган Руҳоний Хартияни тайёрлаш ҳақида айнан 2013 йилдаги сайловолди ташвиқоти вақтида ваъда берганди.