...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Марғилонда Эркин Воҳидов номидаги боғ лойиҳаси билан танишди


16:25, 22.06.2017 Жамият
 3 237

Боғнинг кириш қисмида ёзувчи-ижодкорлар хиёбони ташкил этиш, унга Эркин Воҳидовнинг ҳайкалини ўрнатиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов номидаги Марғилон шаҳар маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Марғилон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғига Эркин Воҳидов номи берилиб, қайта реконструкция қилинмоқда. Истироҳат боғининг майдони 9 гектардан 16 гектарга етказилди. Боғнинг кириш қисмида ёзувчи-ижодкорлар хиёбони ташкил этиш, унга Эркин Воҳидовнинг ҳайкалини ўрнатиш кўзда тутилган.
 
Турли тадбирлар ўтказиладиган амфитеатр, ош маркази ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этиш белгиланган. Эркин Воҳидов номидаги ёш ижодкорлар мактаби очилади. Бундан ташқари, боғда турли аттракционлар ўрнатилиб, бир неча чойхона аҳолига хизмат кўрсатади. Истироҳат боғига турли мевали ва манзарали дарахтлар, гуллар экилади.
 
“Қаҳрамон шоиримиз номи билан аталадиган ушбу боғ ҳар томонлама мукаммал бўлиши, уни ёшлар маънавиятини юксалтирадиган масканга айлантириш, хиёбонга Эркин Воҳидовнинг энг сара шеърларидан намуналар ёзилган лавҳалар ўрнатиш зарур. Бу ерга келувчилар Эркин Воҳидов шеърларидан баҳраманд бўлиб, маънавий оламини янада бойитиб олсин”, деди давлат раҳбари.
 
Истироҳат боғига экиладиган ҳар дарахтга алоҳида эътибор қаратиш, замонавий аттракционлар ўрнатиш, уни замонавий сўлим масканлардан бирига айлантириш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
 
Шу ерда Фарғона вилояти туман ва шаҳарлари марказларини замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида ривожлантириш бош режаси, Марғилонда туризмни ривожлантириш дастури, тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Дастур доирасида уй-жой қуриш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация тизимлари, ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада ривожлантириш соҳаларида ўнлаб лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
 
Шавкат Мирзиёев Марғилон ҳунармандлар марказини ташкил этиш, соҳа ходимлари учун қулай солиқ имтиёзлари, зарур шарт-шароитлар яратиш, бошқа лойиҳаларни ҳам янада мукаммаллаштириш, қурилиш ишларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Фарғона Марғилон Эркин Воҳидов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар