...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ер ҳақида биз билмаган 7 факт


16:07, 16.03.2018 Бу қизиқ
 7 641

Олимларнинг Ернинг борлиғи ҳақида биз билмаган баъзи ғаройиб ихтиролари мавжуд.

Биз ўз сайёрамизни яхши биламиз деб ҳисоблаймиз. Аслидачи, биз коинот ҳақида умумий уйимизга қараганда кўпроқ билимларга эгамиз. Масалан, биз Ерни “яшил сайёра” деб атаймиз, аммо олимлар унинг ҳар доим ҳам шундай бўлмаганини тахмин қиладилар. Ой ҳам Ернинг ягона йўлдоши эмасга ўхшайди.
 
Биз сизларга Adme.ru сайтида келтирилган, олимларнинг Ер ҳақидаги биз билмаган баъзи ғаройиб хулосаларини тақдим қилмоқдамиз.
 
7. Ой Ернинг бир бўлаги бўлиши мумкин.
 

 
Олимлар Ой Ернинг бошқа бир йирик жисм билан тўқнашуви натижасида пайдо бўлган деб тахмин қилмоқдалар. Тўқнашув натижасида Ердан бир бўлак ажралган ва кейинчалик унинг йўлдошига айланган.
 
6. Ернинг магнит майдони ўзгариб туради.
 

 
Биз магнит майдонини доимий деб ҳисоблаймиз, аслида у даврий ҳаракатланиб туради. Олимларнинг тадқиқотларига кўра, XIX  асрдан бери у 1000 километр сурилган. Токи магнит майдони ўзгармагунча йилдан йилга унинг тезлиги ортиб бораверади, сўнг у яна сокин бўлиб қолади.
 
5. Ғалати гравитация.
 

 
Ернинг мукаммал думалоқ эмаслиги сабабли унинг оғирлиги бир текисда эмас. Бу тафовут гравитациянинг сайёранинг турли нуқталарида тебраниб туришига олиб келади. Шундай физик қонунларга мос келмайдиган ҳудудлардан бири Канададаги Гудзон кўрфази. У ерда гравитация бошқа жойларга қараганда бироз паст.
 
4. Ернинг яна бир Ойи бўлиши мумкин.
 

 
Айрим олимлар сайёрамизнинг яна бир йўлдоши бор деб ҳисоблайдилар. Уларнинг тадқиқотларига кўра, яна бир унча катта бўлмаган космик жисм Ернинг атрофида айланади. Аммо бу доимий бир жисм эмас, балки вақтинчалик йўлдошдир. Ернинг гравитация майдони баъзида етарлича катта жисмларни илиб олади ва улар бир неча ой мобайнида ерга эргашади, кейин коинотни айланишда давом этади.
 
3. Ойда сатҳида силкинишлар бўлади.
 

 
Ойдаги силкинишлар, ёки “ой қимирлаши” – бу илмий фантастика эмас, аниқ факт. Тўғри улар сайёрамиздаги каби тез-тез содир бўлмайди. Ойдаги силкинишлар чуқурроқда, йўлдош марказига яқинроқда бўлади. Олимлар буни Қуёш ва Ернинг тортишиш кучи билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар.
 
2. Ер ядросида жуда катта миқдорда олтин мавжуд.
 

 
Агар уни ташқарига кўтарса, Ер юзасини ярим метрли олтин қатлам қилиб қопласа бўлади.
 
1. Ер бинафша ранг бўлган.
 

 
АҚШнинг Мэриленд университети олимлари сайёрамизнинг қачонлардир бинафша ранг бўлганини тахмин қилмоқда.
 
Қадимий микроблар Қуёш нурларини қайта ишлаш учун хлорофиллдан эмас бошқа молекуладан фойдаланган бўлишлари мумкин. Бу молекулалар микробларга бинафша ранг тус бериши мумкин бўлиб, натижада бутун сайёра бинафша ранг тусга киради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ер Ой Қуёш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!