Мирзиёев Марказий Осиё минтақасида транзит-логистика салоҳиятини тубдан ошириш саъй-ҳаракатларини бирлаштириш лозим эканлигини таъкидлади.
Ушбу учрашувда Мирзиёев Марказий Осиё минтақасида транзит-логистика салоҳиятини тубдан ошириш саъй-ҳаракатларини бирлаштириш лозим эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, Президент Марказий Осиёни йирик денгиз портлари ва жаҳон бозорлари билан боғлаш имконини берадиган транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш устувор йўналиш бўлиши лозимлигини маълум қилди.
Шу нуқтаи назардан, Мирзиёев учрашув иштирокчиларига қуйидагиларни таклифларни бериб ўтди:
— Халқаро транспорт ва транзит йўлаги тўғрисидаги Ашхобод битими доирасида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Марказий Осиё — Форс кўрфази трансминтақавий йўналишидан самарали фойдаланиш;
— Жанубий Осиёга чиқадиган Трансафғон йўлагини шакллантириш, шунингдек, Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон автомобиль ва темир йўл магистралларини қуришга киришиш;
— Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида россиялик шериклар томонидан таклиф этилган ШҲТ йўлларини ривожлантириш дастурини келишишни тезлаштириш ва қабул қилиш.
Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев божхона ва маъмурий тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва унификация қилиш, юкларни ташиш ва уларнинг транзити бўйича икки томонлама имтиёзли тарифларни шакллантириш бўйича ўзаро келишилган чора-тадбирларни қабул қилиш бугунги кундаги кечиктириб бўлмайдиган вазифа эканлигини айтди.