Содир бўлган мудҳиш воқеадан кейин Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур коллежда текшириш ўтказди.
Маълумки, Тошкент юридик коллежи ўқувчилари дарс вақтида коллеж ҳовлисида ўзаро жанжаллашиб, пичоқбозлик қилиши оқибатида уларнинг бири вафот этгани, бири эса оғир тан жароҳати олгани кўпчиликнинг қалбини ларзага солган эди.
Шавкат Мирзиёев ҳам бу воқеага эътибор қаратиб, коллеж собиқ директори Темирова ушбу ҳолатга йўл қўйгани ҳамда жуда кўп миқдорда коллеж маблағларини ўзлаштириш, мансабини суиистеъмол қилиш каби жиноятларни содир этгани учун бугун қонун олдида жавоб беряпти, деб қайд этган.
Содир бўлган мудҳиш воқеадан кейин Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур коллежда текшириш ўтказди. Натижада бу ўқув масканида бошқа жиноятлар содир бўлаётгани ҳам аниқланди ва жиноят иши қўзғатилган эди.
Мазкур жиноят ишига алоқадор бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланаётган Н.Темировага нисбатан 2017 йил 25 ноябрь куни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган, дея хабар берди ЎзА.