Январь ойида Ўзбекистонда мол ва қўй гўшти 2,2 фоизга кўтарилган. Шунинг баробарида вилоятлар ўртасидаги нарх-наво орасидаги тавофут сақланиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь ойида мол ва қўй гўшти 2,2 фоизга кўтарилган. Шунинг баробарида вилоятлар ўртасидаги нарх-наво орасидаги тавофут сақланиб қолган.
Ҳудудлар бўйича энг арзон мол гўшти Навоий вилоятида қайд этилган. Вилоятда январь ойида 1 килограмм мол гўшти ўртача 28 минг 50 сўмдан сотилган.
Тошкент шаҳрида бу нарх республика бўйича энг қиммат – 36 минг 146 сўмни ташкил этган.
Қўй гўшти бўйича энг паст нарх Қорақалпоғистон Республикасида (1 килограмми 24 минг 633 сўм), энг юқори нарх эса Андижон вилоятида (1 килограмми 36 минг 44 сўм) қайд этилган.