...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оқ уй: АҚШ ва Ҳиндистон тўртта давлатдаги сиёсий вазиятлар хусусида муҳокама ўтказди


10:17, 09.02.2018 Олам
 2 008

Икки томон асосан Афғонистон, Мьянма, Малдив ва Шимолий Кореядаги сиёсий вазиятлар юзасидан муҳокама ўтказди.

Кеча, 8 февраль куни АҚШ президенти Доньалд Трумп ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Икки томон асосан Афғонистон, Мьянма, Малдив ва Шимолий Кореядаги сиёсий вазиятлар юзасидан муҳокама ўтказди.
 
Аввало, Трамп ҳукумати Ҳиндистон билан ҳарбий ва иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олди. АҚШ президенти бу борада Покистонга нисбатан қурол-яроғ ва иқтисодий ёрдамни тўхтатганини ҳам келтириб ўтди.
 
Нарендра Моди Афғонистондаги вазиятга тўхталиб, 2016 йилдан бери Ҳиндистон бу мамлакатга ёрдамни оширганини ва минтақада тинчликни таъминлашга интилаётганини маълум қилди.
 
Томонлар, шунингдек, 680 минг роҳине мусулмонлари тақдири ва уларнинг келажаги борасида тўхталиб, келишмовчиликларни бартараф этишда ёрдам бериш ҳақида келишиб олдилар.
 
Трамп ўз навбатида Шимолий Кореянинг ядровий қудрати минтақадаги вазиятни кескинлаштириши мумкинлигини билдирди.
 
Моди ҳам Ҳиндистон Шимолий Корея билан элчилик муносабатларини сақлаган бўлсада, унинг ядро қуроллари ва ракета дастурлари халқаро мувозанатнинг бузилишига олиб келиши мумкинлиги учун бунга қарши эканини айтиб ўтди.
 
Суҳбат сўнгида Трамп ва Моди Малдив давлатида бошланган сиёсий инқирозни муҳокама қилди ва Ҳинд Океани давлатлари бўлган Саудия, Хитой ва Покистонни бу минтақада тинчликни таъминлашга ҳисса қўшишга жалб этиш зарурлигини айтишди. 
Икром Раҳмон

Теглар:АҚШ Ҳиндистон Нарендра Моди Доньалд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!