...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 мартдан бошлаб Қуролли кучлар пенсионерларига пенсия тўлаш тартиби ўзгартирилади


10:03, 09.02.2018 Жамият
 10 009

Пенсиядаги ҳарбийлар ўқитувчи бўлиб ишласа пенсиясини тўлиқ тартибда олади.

Президентнинг янги Фармони билан 2017 йил 17 февралда қабул қилинган Қуролли Кучлар пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналининг ёзишича, 2018 йил 1 мартдан бошлаб Қуролли кучлар пенсионерлари қуйидаги жойларда ишлаган тақдирда, пенсия тўлиқ тўланади:
  • Умумий таълим мактабларида, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларда директор ва унинг ўринбосарлари, чақириққача дастлабки ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқитувчи лавозимида;
  • Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотларида;
  • Олий таълим муассасаларида ҳарбий ўқув машғулотлари бўйича ўқитувчилик лавозимида;
  • Жойлардаги мудофаа ишлари бўйича ташкилотларда;
  • Вилоят, туман (шаҳар) халқ қабулхоналари ва бошқа шу каби жойларда.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ҳарбий пенсионер ўқитувчи Мудофаа вазирлиги Ватанпарвар Президент Фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар