...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Тошкент вилояти МИБ ходимлари ҳам пиёда юрмайди


18:07, 08.09.2017 Жамият
 6 363

Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан 600 миллирд сўм ундирилган.

Тошкент вилоятида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳудудий бўлинмалари бошлиқларига идоранинг логотипи туширилган янги хизмат автомашиналари топширилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарда Бюронинг давлат назоратчиларига хизмат мопедларининг калитлари топширилгани ҳам айтиб ўтилган.
 
Хизмат транспорт воситаларини топшириш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Ш.Бабаев, вилоят прокурори Ж.Файзиев, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи А.Қодиров ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган.
 
Маълумот учун, Бюро ташкил этилган даврдан буён идоранинг Тошкент вилояти бошқармаси органлари томонидан 600 миллиард сўмдан зиёд ундирувлар амалга оширилган.
 
Аввалроқ, 16 август куни МИБ Тошкент шаҳар бошқармасининг туман бўлимлари бошлиқларига “Nexia” русумидаги хизмат автомобиллари ва туманларда хизмат қилаётган давлат инспекторларига мопед уловлари топширилгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент вилояти МИБ Прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар