...
МЕНЮ
ONLINE TV

9 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво билан танишинг


17:44, 08.09.2017 Бу қизиқ
 3 092

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда.

Эртага, 9 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз. Гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, эртага, шанба куни Ўзюекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкент шаҳрида ҳарорат кундузи 32-34 даража иссиқ, кечаси 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +23...+28 даража, кечаси +10...+15 даража.

Бухоро, Навоий вилоятлари ва Фарғона водийсида ҳарорат кундузи 30-35 даража иссиқ, кечаси 15-20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ҳарорат 35 даражагача иссиқ бўлади. Кечаси эса 13-18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 31-36 даража иссиқ, кечаси 17-22 даража илиқ бўлади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!