...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК халқаро йўналишдаги авиачипталар баҳосини пасайтирмоқчи


16:55, 08.09.2017 Жамият
 3 762

Авиачипталар баҳоси кескин пасайтирилмасада, аввалгига нисбатан бироз арзонроқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 2 сентябрда “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар” фармонини имзолаган эди.
 
Мазкур ҳужжат эълон қилинганидан сўнг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК маҳаллий рейслар учун чипталарни миллий валютада сотишини маълум қилган эди.
 
Бугунги кунга келиб миллий авиакомпания раҳбарияти халқаро авиайўналишлар учун ҳам чипталар нархи тизимини қайта кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
 
“Авиакомпания халқаро бозорда фаолият юритиши ҳисобга олиниб, барча тарифлар ва йиғимлар халқаро қоидаларга мувофиқ эълон қилинади. Айни вақтда халқаро сотув тизимига янги пасайтирилган тарифларни киритиш бўйича ишлар олиб бориляпти. Авиакомпания томонидан амалга ошириладиган ўзгаришлар авиачипталар баҳосининг кескин ўзгаришига олиб келмайди”, дейилади МАК хабарида.
 
Бундан кўриниб турибдики, авиачипталар баҳоси кескин пасайтирилмасада, аввалгига нисбатан бироз арзонроқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилиш мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар