...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанддан Истанбулга пайшанба кунлари учиш мумкин!


14:08, 24.10.2017 Жамият
 2 190

Самарқанд–Истанбул йўналишида ёзги вақтда (26.03.2017дан 29.10.2017 гача) ҳафтасига 2 рейс, қишги мавсумда (ноябрь-март) эса ...

Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жорий йил 16 ноябрдан Самарқанд–Истанбул–Самарқанд йўналишидаги мунтазам рейсларнинг иккинчи частотасини йўлга қўяди.
 
Парвоз замонавий А320 русумли самолётлар орқали ҳафтанинг ҳар пайшанба куни амалга оширилади. Парвоз вақти эса қуйидагича:
 
  • HY-275: Самарқанд (18:55)–Истанбул (20:55)
 
  • HY-276: Истанбул (22:25)–Самарқанд (05:40)
 
Аввалроқ, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси авиация ташкилотлари ўртасида икки томонлама маслаҳатлашув ўтказилгани ва унинг якунига кўра, 2017/2018 йилларда қишги даврда ҳар бир ташувчи томонидан ҳафтада бир марта, ёзги мавсумда ҳафтасига 2 мартадан Самарқанд ва Истанбул ўртасида доимий рейсларни амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этувчи мажлис баёни имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Самарқанд–Истанбул йўналишида ёзги вақтда (26.03.2017дан 29.10.2017 гача) ҳафтасига иккита рейс амалга оширилса, қишги мавсумда (ноябрь-март) ҳафтасига бир марта рейс амалга оширилиши белгиланган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК Самарқанд Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар