...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Airbus A320NEO самолётини харид қилади


09:42, 23.10.2017 Жамият
 2 928

МАК ўз парвозлари географияси ҳамда самолётлари паркини кенгайтирмоқда.

Миллий авиакомпания хабарига кўра компания 2018 йилда лизинг шартномаси асосида классик модификациядаги тўрт дона Airbus A320 ҳамда Airbus A320 Neo самолётларини харид қилади.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авикомпанияси  Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан компания олдига қўйилган қисқа ва ўрта муддатга мўлжалланган истиқболдаги режаларни амалга ошириш мақсадида самолётлар сотиб олинганини айтиб ўтди.
 
Авиакомпания ўз сафини лизинг ва ижара асосида олинган самолётлар билан тўлдиришни мақсад қилган. Ўз олдига қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун МАК ўнта халқаро лизинг компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.
 
Маълумот учун, Airbus A320 Neo қисқа фюзеляжли йўловчи реактив самолётнинг янгиланган модели бўлиб, ҳаво кемаси замонавий технологиялар сабаб ёқилғини тежайди.
 
Замонавий самолётлар энг яхши таклифни тақдим этган лизинг компанияси билан тузилган шартнома асосида 2018 йилда сафга қўйилади.
 
Аввалроқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясида парвозлар давомида тарқатиш учун мўлжалланган янги таомларнинг илк тақдимоти ўтказилгани ҳақида маълум қилган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК Airbus A320NEO 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар