Авиачипталар баҳоси кескин пасайтирилмасада, аввалгига нисбатан бироз арзонроқ бўлиши мумкин.
Мазкур ҳужжат эълон қилинганидан сўнг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК маҳаллий рейслар учун чипталарни миллий валютада сотишини маълум қилган эди.
Бугунги кунга келиб миллий авиакомпания раҳбарияти халқаро авиайўналишлар учун ҳам чипталар нархи тизимини қайта кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
“Авиакомпания халқаро бозорда фаолият юритиши ҳисобга олиниб, барча тарифлар ва йиғимлар халқаро қоидаларга мувофиқ эълон қилинади. Айни вақтда халқаро сотув тизимига янги пасайтирилган тарифларни киритиш бўйича ишлар олиб бориляпти. Авиакомпания томонидан амалга ошириладиган ўзгаришлар авиачипталар баҳосининг кескин ўзгаришига олиб келмайди”, дейилади МАК хабарида.
Бундан кўриниб турибдики, авиачипталар баҳоси кескин пасайтирилмасада, аввалгига нисбатан бироз арзонроқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилиш мумкин.