...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Тошкент бекатларида ҳам бепул Wi-Fi бўлади


11:47, 15.03.2017 Жамият
 2 285

Олой бозоридаги бекат мобил телефонларни қувват олдирувчи ускуналарга ва жамоат транспортларининг ҳаракатини акс эттирган харитага эга бўлган ҳамда қўлларни бактериялардан тозалашга мўлжалланган гель билан таъминланган ягона бекатдир.

16 март куни соат 11:00да Тошкент шаҳри Олой бозори автобус бекатида янги лойиҳа амалга оширилади. Шу куни бекатда бепул Wi-Fi тизими ишга тушади. Бу лойиҳа доирасидаги илк бекат бўлиб, кейинчалик бепул Wi-Fi тизими уланган бекатлар сони оширилиши кутилмоқда.
 
Ҳозирча, синов тарзида ишга туширлувчи тизимга ижтимоий тармоқдаги саҳифа, СМС ёки бепул қўнғироқ хизмати орқали уланиш мумкин.
 
Олой бозори қаршисида жойлашган автобус бекати бошқа бир қатор қулайликларга ҳам эга. Бу ерда мобил телефонларни қувват олдирувчи ускуналар ва жамоат транспортларининг ҳаракатини акс эттирган харита мавжуд. Ҳатто, қўлларни бактериялардан тозалашга мўлжалланган гель ҳам топилади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Автобус бекати Wi-Fi Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар