...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одил Аҳмедов Россияга қайтиш истагида


11:05, 15.03.2017 Спорт
 4 289

Футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси сардори, айни пайтда Хитой чемпионатида тўп сураётган ҳамюртимиз ФИФА расмий сайти мухбирлари саволларига жавоб берди.

Суҳбат аввалида, мамлакатимиз ФИФАга аъзо бўлганидан бошлаб, ўтказилган барча жаҳон чемпионатларининг ўтиш баҳсларида мунтазам равишда иштирок этиб келаётгани, аммо йўлланмаларсиз қолишига эътибор қаратилган.
 
 Аммо айни пайтда турнирнинг яна ўша босқичида курашни давом эттираётган Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа “А гуруҳи”да кучли учликда бораётгани, сафарда қўлга киритилган ғалабалари эса, чемпионатда иштирок этиш умидларининг яна уйғонишига сабаб бўлгани қайд этилган. Жамоа сардори фикрича, аввалги ҳолатлар яна қайтарилмаслигига умид қилинмоқда.
 
“Биз 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бора оламиз. Орзуларимизни амалга ошириш учун бор имкониятларни ишга соламиз. Айни пайтда гуруҳдаги барча рақибларга қарши ўйнаб бўлдик. Энди жавоб баҳсларида иштирок этамиз ва ғалабага интиламиз”, дейди термамизнинг 29 ёшли сардори, “Shanghai SIPG” ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов.
 
“Мен Россияга қайтишни жуда хоҳлайман, фақат бу сафар Ўзбекистон шарафини жаҳон чемпионатида ҳимоя қилиш мақсадида. Бу ажойиб бўларди”, деган суҳбат сўнгида Аҳмедов.
 
Шунингдек, ярим ҳимоячи ўзининг Россия чемпионатида ўтказган даврлари, Эрон ва Кореяга қарши баҳслар, Самуэл Это’о ҳамда Роберто Карлослар билан бир жамоада ўйнаганлари ҳақида ҳам фикр билдирган
Алишер Равшанов

Теглар:ФИФА Одил Аҳмедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!