...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди қасддан зиён етказганни қамоқ кутади


15:03, 22.08.2017 Жамият
 3 973

2014–2016 йилларда 329 марта ана шундай ҳолатлар қайд этилган, лекин тегишли жазоси қўлланилмаган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.
 
Бугунги кунда бегонанинг мулкини қасддан йўқ қилиш ёки зарар етказганлик учун фақатгина жиноий жавобгарлик белгиланган. Лекин ушбу қоида мулкка сезиларли зиён (ЭКОИХнинг 100 – 300 баробарида) етгандагина амал қилади. Агар ҳозирда ЭКОИХ 149,775 сўмга тенг бўлса, жиноий жавобгарликка тортиш учун бу сумма камида 14,997,500 сўмни ташкил этиши керак бўлади.
 
Бу эса майда безорилик билан фуқароларнинг мулкига зарар етказаётганларга нисбатан тегишли чора кўришга тўсқинлик қилаётгани айтилмоқда.  Ваҳоланки, айнан майда безорилик туфайли мулкига зиён етаётганлар кўпчиликни ташкил этади. Ички ишлар органларининг маълумотига кўра, 2014–2016 йилларда 329 марта ана шундай ҳолатлар қайд этилган.
 
Шу муносабат билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс қасддан содир этилган майда безориликларни жавобгарликка тортишни назарда тутувчи модда билан тўлдирилмоқда.
 
Эндиликда, ана шундай ҳолатларда ЭКОИХнинг 10 бараваригача миқдорда жаримага тортиш кўзда тутилмоқда. Ўта жиддий вазиятларда эса 15 суткагача қамоқ жазоси белгиланиши ҳам мумкин. 

Теглар:Қонун лойиҳаси муллка таҳдид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар