Ўзбекистон ва Польша ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгалариниг визасиз сафарлари тўғрисидаги битим кучга кирди.
Мазкур халқаро шартномада Ўзбекистон ва Польша дипломатик паспорт эгаларининг кириш, чиқиш, транзит ва ҳар 180 кун давомида 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда иккинчи давлат ҳудудида бўлишлари учун визасиз режимга амал қилиниши кўзда тутилган, дейилади вазирлик ахборотида.
Шунингдек, Ўзбекистон ёки Польша дипломатик паспорт эгалари, дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассаларда ишга тайинланса, аккредитация муддати давомида виза расмийлаштирмасдан қабул қилувчи давлатга кириши, чиқиши ва унинг ҳудудида бўлиши мумкин.